USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қозоғистонда жамоат кенгашларининг ваколатлари қандай кенгайтирилди

4 Октябрь 17:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда жамоат кенгашларининг ваколатлари қандай кенгайтирилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Болат Тилепов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда жамоатчилик кенгашларининг ваколатлари қандай кенгаяётганини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Рақамли ривожланиш вазири АХКМ ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича топшириқ берди Беларусь тинчликпарвар кучлари бўлган КХШТнинг 10 та самолёти Қозоғистондан жўнаб кетди Коронавирус: Қозоғистонда бугундан бошлаб қўшимча карантин чоралари жорий этилади

«Жамоатчилик кенгашларининг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Қонун ҳужжатлари ва кўрсатмалар ишлаб чиқилиб, барча маслахатлар, давлат идоралари ва жамоат кенгашларига тарқатилди. Кенгашни тузиш жараёни қайта кўриб чиқилди. Энди уларнинг 70 фоизи нодавлат ташкилотлар вакиллари ва фаол фуқаролар бўлиши керак»,-деди у.

Унга кўра, бу йўналишда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот йил охиригача Миллий ҳисобот шаклида Президентга тақдим этилади.

«Биз ҳар йили Миллий ҳисобот ишлаб чиқиш билан шуғулланамиз. Президентга жорий йилда биринчи марта тақдим этиладиган бу ҳужжат якунланиш арафасида», - деди Болат Тилепов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив