Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун қанча видеокузатув камералари керак

26 Октябрь 10:10

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун қанча видеокузатув камералари керак? Бу саволга ҚР Ички ишлар вазири ўринбосари Сакен Сарсенов жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз мамлакатда оммавий видеокузатувни фаол жорий қиламиз. Бу борада 100 нафар аҳолига 15 та видеокузатув камераси тўғри келиши бўйича халқаро тажрибани ўргандик. Бунга эришиш учун мамлакатимизда 2 миллион 795 мингга яқин видеокузатув камераларини ўрнатишимиз керак. Видеокузатув айниқса гавжум, жамоат жойларида бўлиши керак. Видеокузатув камералари туфайли жамоат жойларидаги жиноятлар 2019-йилда 14 фоизга, ўтган йили 51 фоизга, жорий йилнинг 9 ойида эса 29,8 фоизга камайди», — деди Сакен Сарсенов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, бугунги кунда мамлакат бўйлаб жамоат жойларига 625 мингдан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган.

Aввалроқ вазир ўринбосари мамлакатда инсон юзини танийдиган технологияни жорий етиш имкониятлари ҳақида гапирган эди.

Сакен Сарсенов, шунингдек, жорий йил охиригача мамлакат ички ишлар идоралари видеокузатув камералари билан тўлиқ таъминланишини маълум қилди.

Муаллиф: Aли Ибраев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар