Қозоғистонда жамоат хавфсизлиги бўйича ҳудудлар рейтинги тузилади

None
ASTANА. Кazinform - Бугунги кунда жамият қанчалик хавфсиз эканлигини аниқлайдиган миллий маъруза тайёрланади. Бу ҳақда ИИВ вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги ҳолати тўғрисида миллий маъруза тайёрлайди. Миллий маъруза жамият билан ҳамкорликда хавфсизликни таъминлаш концепцияси лойиҳаси доирасида тақдим этилади. Уни мустақил экспертларнинг баҳолайди. Миллий маъруза хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлар фаолиятини фаоллаштириш имконини беради, деб тахмин қилинмоқда. Унинг ишлаб чиқилиши вазирликда давлат органлари ва фуқаролик сектори вакиллари иштирокидаги йиғилишда қабул қилинди», — деди Шуғила Турлибек ИИВда бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, ҳудудларнинг хавфсизлик даражасига кўра рейтингини тузиш бўйича таклифлар келиб тушган.

Шунингдек, вазирлик вакили концепция доирасида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кўнгиллилар билан ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилганини айтди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар