Қозоғистонда жами пенсия жамғармалари 10,7 трлн тангага етди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистонда жами пенсия жамғармалари 10,7 трлн тангага етди, деб хабар беради Kazinform мухбири Жамғариб бориладиган ягона пенсия жамғармаси матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Жамғарманинг маълум қилишича, жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамлари 10,6 млндан ошган. 2019 йил 1 декабрдаги маълумот бўйича, жами пенсия жамғармалари жорий йилд 14% ортиб, 10,7 трлн тангани ташкил қилган.

Ўсиш динамикаси мажбурий пенсия взносларидан яққол кўринади. Ундаги жамғариш суммаси йил бошидан бери 14%га ортиб, 10,4 трлн танга ёки 97,7%ни ташкил қилган.

Мажбурий пенсия взнослари бўйича пенсия жамғармаларининг ўртача суммаси 1,1 млн тангани, жумладан, эркакларда 1,2 млн танга, аёлларда 933,4 минг тангани ташкил этади.

1998 йилдан ҳисоблаганда эркаклар ўртача 5,1 млн танга, аёллар 3,9 млн танга ойлик взноси тўлашган.

Жамғармада ҳисобланган соф инвестиция кирими йил бошидан бери 600,5 млрд тангага етган.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар