Қозоғистонда ўзбекистонликларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилиши мумкин

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонга рўйхатдан ўтмасдан келаётган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатда вақтинча бўлиш муддати узайтирилади. Бу ҳақда ҚР ИИВ жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган келишув ҳужжатида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий паспорт эгалари бўлган икки давлат фуқаролари бошқа давлат ҳудудига 30 кунгача вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан келиши ва унинг ҳудудида бўлиши мумкин. Шу билан бирга, фуқаролар ўзларининг келганликлари ҳақида ваколатли органларни хабардор қилишлари керак.

Бўлиш муддатини 30 кундан ортиқ муддатга узайтириш ички ишлар органлари томонидан олти ой муддатга мамлакатдан чиқмасдан, томонларнинг давлат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади», — дейилади келишув ҳужжатида.

Айтайлик, амалдаги талабга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонга 5 кунга вақтинчалик пропискасиз келишлари мумкин. Энди унинг муддатини 25 кунга узайтириш, жами 30 кун қилиш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, янги ўзгаришлардан бири аввал икки давлат чегара хизматлари томонидан чиқарилган миграция назорати карталарининг бекор қилинишидир.

Шартномага кўра, Ўзбекистон фуқароларидан Қозоғистон ҳудудига келганларида қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

- Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти;

- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (чиқиш паспорти);

- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти;

- Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси (фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун);

- ҳаво кемаси экипажи аъзосининг гувоҳномаси (экипаж таркибида саёҳат қилишда);

- ҳукуматлараро фельдъегерлик хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар