Қозоғистонда ўзбекистон фуқаролари президентлик сайловида овоз бермоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ҳам ўзбекистонлик сайловчилар президентлик сайловларида фаол иштирок этмоқда. Бу ҳақда Kazinform Bugun.uzга таяниб хабар беради.

Хабар қилинишича, Нур-Султан, Алмати ва Ақтау шаҳарларидаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарда сайлов участкалари фаолият юритмоқда. Шунингдек, барча вилоятларда кўчма сайлов комиссиялари ишламоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон фуқаролари чет элда овоз бериши учун 49 та мамлакатда 55 та сайлов участкаси ва 316 та кўчма пункт фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сайловда овоз бериш жараёни 08:00 да бошланган ва 20:00 га қадар давом этади. МСКнинг янгиланган маълумотларига кўра, 19,86 миллион киши сайловчилар рўйхатига киритилган, 14 та округ сайлов комиссияси тузилган. Мамлакатда расман фаолият кўрсатаётган бешта сиёсий партия номзодлари рўйхатга олинган.


Сўнгги хабарлар