+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Қозоғистонда ўзбекистон фуқаролари президентлик сайловида овоз бермоқда

24 Октябрь 16:25
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда ўзбекистон фуқаролари президентлик сайловида овоз бермоқда

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ҳам ўзбекистонлик сайловчилар президентлик сайловларида фаол иштирок этмоқда. Бу ҳақда Kazinform Bugun.uzга таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Туркистонда III Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг қарийб 80 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди 47 нафар Ўзбекистон фуқароси Кореяга ишга жўнаб кетди

Хабар қилинишича, Нур-Султан, Алмати ва Ақтау шаҳарларидаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарда сайлов участкалари фаолият юритмоқда. Шунингдек, барча вилоятларда кўчма сайлов комиссиялари ишламоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон фуқаролари чет элда овоз бериши учун 49 та мамлакатда 55 та сайлов участкаси ва 316 та кўчма пункт фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сайловда овоз бериш жараёни 08:00 да бошланган ва 20:00 га қадар давом этади. МСКнинг янгиланган маълумотларига кўра, 19,86 миллион киши сайловчилар рўйхатига киритилган, 14 та округ сайлов комиссияси тузилган. Мамлакатда расман фаолият кўрсатаётган бешта сиёсий партия номзодлари рўйхатга олинган.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив