Қозоғистонда Ўзбекистон билан ҳамкорликда Chevrolet автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қостанай вилоятига ишчи ташрифи чоғида маҳаллий автозаводда Chevrolet русумидаги янги линиянинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ушбу лойиҳа Қозоғистон ва Ўзбекистондаги автомобил заводлари томонидан биргаликда амалга оширилди. Бугун телеконференция доирасида Қозоғистон Бош вазири А.Мамин ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов расмий равишда «СарыарқаАвтоӨнеркәсіп» МЧЖ ва «UzAuto Motors» АЖнинг қўшма лойиҳасини ишга туширди. Янги ишлаб чиқариш линияси жорий йил охирига қадар 1000дан ортиқ юқори унумдор иш жойларини яратади. Бу, айниқса, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги ишчи кучини оширишда муҳимдир. Айни пайтда завод уч сменада тўлиқ ишламоқда.



«Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев икки томонлама муносабатларни стратегик ҳамкорликнинг янги босқичига олиб чиқиш учун пойдевор қўйди. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаев Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда», - дея таъкидлади А.Мамин.

Бош вазир Қозоғистон ва Ўзбекистонда ишлаб чиқариш жараёнларини интеграциялашуви учинчи тоифадаги мамлакатлар товарлари ва хизматларининг импортига боғлиқликни камайтириш учун тобора муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.



Янги ишлаб чиқариш линиясидан «Chevrolet» русумидаги автомобиллар - Damas, Labo, Tahoe, Traverse, Trailblazer, Equinox, Malibu, Onix, Spark каби бир нечта моделлар йиғилади. Chevrolet Damas автобуси ва Chevrolet Labo юк машинасининг нархи 3 млн тангани ташкил этади, бу уларнинг савдо, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кичик ва ўрта бизнес учун жозибадорлигини оширади.




Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов


Сўнгги хабарлар