Қозоғистонда ўзбек адабиётига катта қизиқиш билдирилмоқда

Фото: None
TASHKENT. UZA-Kazinform – Алмати шаҳрида Ш. Уалиханов номидаги майдонда «Алмати китоб ярмаркаси» бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маълумотига кўра, мазкур тадбирда иштирок этаётган Россия, Қирғизистон давлатлари, шунингдек, Қозоғистондаги 50 дан ортиқ маҳаллий нашриёти ва китоб савдо ташкилоти қаторида Ўзбекистон миллий стенди ҳам ташкил этилди.

Ушбу стендда ўзбек ноширлари томонидан сўнгги йилларда нашр этилган сара адабиёт намуналари тадбир иштирокчилари ва ташриф буюрувчиларга намойиш этилди.

Уч кун давом этган китоб ярмаркасида қўшни давлатлар вакиллари ҳамда тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон миллий стендига, жумладан, намойиш этилган китобларга катта қизиқиш билдирилди.

Ўтказилган тадбир давомида ўзбек адабиётининг сара намуналарини қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилиш ҳамда нашр этиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.



Сўнгги хабарлар