Қозоғистонда йодланган туз экспорти 81,4 фоизга ошди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон йодланган туз экспортини 81,4 фоизга оширди, дея хабар беради Кazinform Миллий статистика бюросига таяниб.

Маълумотларга кўра, Қозоғистонда 2022 йилнинг январ-ноябр ойларида 288,1 минг тонна йодланган туз ишлаб чиқарилган, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 55,9 фоизга кўпдир.

Ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан экспорт ҳажми ҳам ошди. Масалан, ўтган йилнинг 11 ойида 248 минг тонна туз, 2021 йилда эса 136,7 минг тонна туз экспорт қилинган.

Шундай қилиб, ўсиш 81,4% ни ташкил этди.

Шу билан бирга, хориждан 28,8 минг тонна туз импорт қилинди, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 фоизга камдир. Бошқа мамлакатлардан келтирилаётган маҳсулотлар улуши 9,1 фоизни ташкил этади.

«2022 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, ички бозорда 68,9 минг тонна йодланган туз сотилган», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар