Қозоғистонда йирик корхоналар атрофида кичик заводлар қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакатдаги йирик корхоналар атрофида кичик заводлар қурилади. Бу ҳақда дастур тақдимоти чоғида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугун биз тақдим этаётган барча лойиҳалар бевосита таъсир қилади. Билвосита таъсирлар орқали даромадни оширадиган лойиҳалар ҳам мавжуд. Бу биринчи навбатда 50 та компанияга тегишли. Улар атрофида кичик ва ўрта бизнес камари яратилади. Ўйлайманки, бу тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесдан даромад олиш имконини беради», - деди Бош вазир ўринбосари.

Шу билан бирга, у атрофида 8 та кичик корхона барпо этиладиган Қизилўрда шиша заводини мисол қилиб келтирди.

«Мавжуд корхоналар ва янги лойиҳаларга ҳам худди шундай ёндашув қўлланилади. Қозоғистонда эса «Қазақмис», «Испат Кармет» каби корхоналар кўп. Мана. Ана шу корхоналар атрофида шундай корхоналар ташкил этилади, – деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар