Қозоғистонда йирик корхоналар атрофида кичик ва ўрта бизнес камари яратилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Моношаҳарларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда Сенатда «2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури» комплекс режаси ижроси муҳокамаси чоғида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Йирик лойиҳаларнинг иқтисодиётга қўшаётган ҳиссаси билан бирга, улар олдида аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш вазифаси ҳам турибди. Шу сабабли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лойиҳалари нафақат йирик шаҳарлар, балки қишлоқ жойлар (52,4 минг ўрин) ва моношаҳарларни (11,1 минг ўрин) ҳам қамраб олади. Моношаҳарларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қарағанди вилоятининг Саран шаҳри намунасида моношаҳарларни тиклаш вазифаси қўйилди. Шаҳарда ишга туширилган 3 та асосий лойиҳа шиналар («KAMATYRESKZ»), маиший техника («ARTEL»), юк автомобиллари («QAZTEHNA») ишлаб чиқаришга қаратилган. У ерда жами 2500 та иш ўрни яратилди», — деди Ерали Тоғжанов.

Унга кўра, фуқароларнинг тадбиркорликдан даромадларини ошириш мақсадида мамлакатимиздаги 50 дан ортиқ йирик корхоналар атрофида Кичик ва ўрта бизнес белбоғини яратиш режалаштирилган.

«Унинг кўринишларидан бири Қизилўрда вилоятидаги шиша заводидир. Унинг атрофида 8 та кичик корхонадан иборат кичик ва ўрта бизнес камари ташкил этилган», — деди Бош вазир ўринбосари.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 2025 йилгача 2 миллиондан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар