Қозоғистонда йилнинг энг яхши спортчилари аниқланди

Фото: None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – Пойтахтимизда «Altyn Samǵaý-2019» миллий спорт мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Миллий Олимпия қўмитаси шафелигида уч йилдан бери ўтказилиб келинаётган «Altyn Samǵaý-2019» миллий спорт мукофоти тақдирлаш маросимида республика ва халқаро ареналарда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар ва мураббийлар иштирок этишди.

Бу йилги натижаларига кўра, истеъдодли боксчи Бекзат Нурдаулет ёзги спорт турлари бўйича Қозоғистоннинг энг яхши спортчиси деб топилди.

«Ушбу соврин мени ғалабалар сари илҳомлантиради. Олдимда катта режалар, мақсадларим бор. Уйда дуо қилиб ўтирган ота-онамги рахматим чексиз. Ҳамда мени доимо қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимга миннатдорчилик изҳор қиламан», - деди Бекзат Нурдаулет.

«Altyn Samǵaý-2019» миллий спорт мукофотининг ғолиблари:

Ёзги спорт турлари бўйича йилнинг энг яхши спортчиси – Бекзат Нурдаулетов (бокс).

Қишки спорт турлари бўйича йилнинг энг яхши спортчиси - Элизавет Турсинбаева (фигурали учиш);

Энг яхши ёш спортчи - Абилмансур Батирғалиев (каратэ);

Ёзги спорт турлари бўйича энг яхши мураббий - Асет Серикбаев (эркин кураш);

Қишки спорт турлари бўйича энг яхши мураббий - Елена Круглихина (фристайл);

Энг яхши спорт федерацияси - Шайбали хоккей федерацияси;

Энг кучли спорт ҳудуди – Қизилўрда вилояти;

Йил кашфиёти - Алишер Ерғали (эркин кураш);

Энг яхши спорт жамоаси – хоккей бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси.

Шунингдек, тантанали маросимда қўшимча номинациялар ғолиблари ҳам тақдирланди. Унга кўра:

Илмий комплекс гуруҳнинг энг яхши мутаҳассиси - Ирек Сатов (бокс бўйича миллий терма жамоа шифокори);

Энг яхши пара спортчи - Нурлан Домбай (паратаэквандо);

Энг яхши параспорт мураббийи - Жандос Қиянов (парадзюда бўйича миллий терма жамоа мураббийи) бўлди. Тадбирда фаҳрий спортчи, енгил атлетикачи Амин Туяқовга «Қозоғистон спортининг фаҳрийси» унвони берилди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар