Қозоғистонда йилқи сони кўпайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилнинг 7 ойи давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,7 трлн тенгени ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 7 ойи якунларига кўра, қишлоқ хўжалигидаги ялпи маҳсулот ҳажми 2,5 фоизга ошди ва 1,7 трлн тенгени ташкил этди. Бу ўсиш асосан чорвачилик маҳсулотлари 2,6 фоизга, шу жумладан гўшт 3,6 фоизга, сут 3 фоизга кўпайиши ҳисобидан таъминланди», -деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, минтақалар бўйича Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Қарағанди, Шимолий Қозоғистон ва Ақмола вилоятларида республика даражасидан юқори кўрсаткичлар кузатилмоқда.

«Сўнгги 6 ой ичида қорамоллар сони 4,5 фоизга, қўйлар 2,5 фоизга, йилқилар 8,5 фоизга, туялар 4 фоизга, чўчқалар сони 0,7 фоизга кўпайди», - деди Сапархон Омаров.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар