Қозоғистонда йил бошидан буён 400 дан ортиқ бола бепул соғломлаштириш курсларидан ўтди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Болалар йили доирасида ҚР Таълим ва фан вазирлигининг «Бобек» марказида ҳар ой 100 га яқин болалар бепул соғломлаштириш курсларида таҳсил олмоқда. Сурункали соматик касалликларга чалинган ва иммунитети заиф 440 нафар бола ўқишни тўхтатмасдан, саломатлигини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Соғломлаштириш курсининг давомийлиги 22 кун. Умуман олганда, соғлиқни сақлаш мажмуаси йилига 12 сменада ишлайди.

Шу тариқа, йил бошидан буён Алмати шаҳри, Алмати, Жамбил ва Туркистон вилоятларидан 440 нафар бола соғломлаштириш мажмуасида санаторий-курортда соғломлаштирилди.

Уларнинг 63,9 фоизи нафас олиш тизими касалликлари ва иммунитети заиф, 9 фоизи камқонлик, 15,4 фоизи оқсил-энергетика этишмовчилиги, 2,8 фоизи ортиқча вазн, 7,9 фоизи ЛОР аъзолари касалликлари ва 0,9 фоизи бошқа касалликларга чалинган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, соғлиқни сақлаш курси «Қайта тиклаш, болалар учун реабилитация ва дам олишни ташкил этиш» Давлат бюджети дастури доирасида амалга оширилмоқда. Болаларни танлаш маҳаллий таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Дам олиш мажмуасида болалар нафақат саломатлигини мустаҳкамлайди, балки мактаб ўқув дастури асосида ўқишни давом эттиради. Ўқиш ва даволанишдан бўш вақтларида болалар гўзал атрофга, ҳайвонот боғига ташриф буюришади.

Сўнгги хабарлар