Қозоғистонда йил бошидан бери кўп фарзандли оилаларга 92,8 млрд тенге нафақа тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг январидан апрел ойига қадар кўп болали оилаларга бериладиган давлат нафақа тўловларининг жами суммаси 92, 8 млрд тенгени ташкил этди. Ўртача ҳисобда, Қозоғистондаги 440,1 минг оила нафақа олди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 2021 йил апрелда нафақанинг бу турини 448,9 минг оила олди. Уларга берилган маблағ 23,6 млрд тенгени ташкил этди.

Мазкур давлат нафақасига 4 ва ундан ҳам кўп бирга яшайдиган балоғатга етмаган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги бўлимда ўқийдиган талаба фарзандлари бор оилалар даромадидан қатъий назар даъвогар бўлиши мумкин.

Тўловлар миқдори болалар сонига кўра ҳисобланган: 4 болага – 46 760 тенге, 5 болага – 58 457 тенге, 6 болага – 70 154 тенге, 7 болага – 81 852 тенге, 8 болага – 93 344 тенге, 9 болага – 105 012 тенге, 10 болага – 116 680 тенге, 11 болага – 128 348 тенге, 12 болага – 140 016 тенге, 13 болага – 151 684 тенге, 14 болага – 163 352 тенге, 15 болага – 175 020 тенге, 16 болага – 186 688 тенге.

Эслатиб ўтамиз, кўп болали оилаларга уларнинг даромадини ҳисобга олмаган ҳолда бериладиган янги давлат нафақаси Қозоғистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб мақсадли ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимида мўлжалланган даромади кам ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш дастурининг 3 та асосий йўналиши доирасида киритилган эди.


Сўнгги хабарлар