Қозоғистонда йил бошидан бери 150 мингдан ортиқ оила манзилли ижтимоий ёрдам олган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 май ҳолатига кўра, 152,3 минг оиладаги 749,8 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди. Жорий йилда ушбу мақсадлар учун бюджетдан 122,8 млрд тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, манзилли ижтимоий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига аҳоли жон бошига ўртача даромадлари ҳудудий яшаш даражасининг 70 фоизидан камроғига эга бўлган фуқароларга берилади.

Бундан ташқари, манзилли ижтимоий ёрдам билан таъминлашнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида мамлакатнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларини кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

1 май куни манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар орасида 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 181,8 минг болага озиқ-овқат ва маиший кимё тўплами шаклида ижтимоий пакет берилди.

Эслатиб ўтамизки, 1 май куни 112,4 минг оиладан 570,5 минг Қозоғистон фуқаросига давлат инстанциясига мурожаат қилмасдан автоматик равишда манзилли ижтимоий ёрдам тўлови узайтирилди.

Бундан олдин манзилли ижтимоий ёрдам олувчиларга 2020 йилнинг II, III ва IV чоракларида ёрдам сўраб мурожаат қилиш муддати узайтирилган эди.

Сўнгги хабарлар