Қозоғистонда йил бошидан 7 минг транспорт воситаси йўқ қилинган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди вилоятида эски автотранспорт воситаларини утилизация қилиш заводи йил бошидан бери 7000 га яқин эски транспорт воситаларини утилизация қилган, дея хабар беради Хабар 24.

Ҳозир заводда иш қизғин ва туну-кун уч сменада олиб борилмоқда. Заводда 24 соат ичида 150-200 машина йўқ қилинади.

Заводнинг уч йиллик фаолияти давомида 120 минг эски автомобиллар йўқ қилинди. «Бу экологик вазиятга ижобий таъсир кўрсатди», - дейди мутахассислар. Катта заводнинг ыурилиши натижасида бир қатор кичик корхоналар хом ашё билан таъминланмоқда.

«Пластмассани Алматига жўнатамиз, у ёқда канализация қоқпоқлари чиқарилади. Резинани эса Пришахтинск яқинида тротуар плиталарини ишлаб чиқарувчи корхона сотиб олинади», - деди заводнинг ишлаб чиқариш бўйича директори Лукман Мажеев.

Заводнинг йиллик қуввати 50 мингта автомобилга етади. «Қозоғистон бозорида эскирган қора металларнинг кўплиги сабабли келажакда хомашё тақчиллиги бўлмайди», дейди компаниянинг молия директори Юсуфжон Суронқулов.

«Автомобил олиб келганларга 150 минг танга, Қозоғистонда янги машина сотиб олганларга эса 300 минг танга берилади», - деди у.

Таъкидлаш жоизки, завод 2017 йилда Қарағанда вилоятининг эркин иқтисодий зонасида ишга туширилган. Корхона самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда барча солиқлардан озод қилинган. «Бу давлат томонидан жуда катта ёрдам», - дейди заводнинг молия директори.

Сўнгги хабарлар