Қозоғистонда йиғилган вертолётларнинг биринчи партияси топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати шаҳридаги «№405-сонли самолётларни таъмирлаш заводида» Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун мўлжалланган Ми-8АМТ вертолётларининг биринчи партияси топширилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузималарни ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб.

Вертолётларни йиғиш бўйича ушбу лойиҳани ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Н. А. Назарбоевнинг Россия Федерацияси Президенти В.В. Путиннинг давлат ташрифи якунлари бўйича 2015 йилги берган кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилди.

Бу тадбирда «Вертолеты России» АЖ раҳбарияти ва Қозоғистон давлат идоралари иштирок этишди.


Ми-8АМТ - бу кўп мақсадли вертолёт, икки моторли вертолёт. Кўплаб фуқаролик ва ҳарбий вазифаларни бажариш учун 50 дан ортиқ мамлакатларда кенг фойдаланилади.



Сўнгги хабарлар