Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистонда яшил иқтисодиётга ўтиш учун қандай чоралар кўрилмоқда

11 Ноябрь 18:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро яшил технологиялар ва инвестиция лойиҳалари маркази бошқаруви раисининг ўринбосари Мақсут Абилқаиров яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳар йили Халқаро яшил технологиялар ва инвестиция лойиҳалари маркази яшил технологияларни жорий этиш, яшил сармояларни жалб қилиш бўйича конференция ўтказади. Париж келишувига биноан ҳар бир давлат атроф-муҳитни ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш учун зарур экологик стандартларни жорий қилиши шарт. Қозоғистон янги экологик кодекс асосида энг илғор юқори технологияларни жорий этишга интилмоқда. Энг илғор технологиялар тамойилини жорий этиш зарурлиги тўғрисида норма ёзилди. Биз Европа Иттифоқи, Россия Федерацияси ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари тажрибасини ўрганамиз», - деди Мақсут Абилқаиров.

Унинг таъкидлашича, қозоғистонлик ва халқаро экспертлар жамғармаси яшил иқтисодиётга ўтиш ва энг илғор технологиялар тамойилларини муҳокама қилмоқда. Ҳар бир саноат объекти ўз йщналиши бўйича ишлайди. Технологик аудитдан сўнг қандай технологияни жорий қилиш кераклиги маълум бўлади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар