Қозоғистонда яшаш минимуми 20 фоизга ошиб, 42,6 минг тенгега етди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Манғистау вилоятида яшаш минимуми пул ифодасида 50,2 минг тенгени ташкил қилди. Бу мамлакатдаги энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Finprom.kz хабарига кўра, май ойида мамлакатда яшаш минимуми 20 фоизга ошиб, 42,6 минг тенгега етди.

Бу ўтган йилга нисбатан 19,6 фоизга кўпдир. Портал маълумотларига кўра, сўнгги беш йил ичида яшаш учун зарур бўлган минимал миқдор 83,5 фоизга, сўнгги ўн йилда эса 2,6 баробар ошган.

«2021 йилнинг май ойида бу кўрсаткич 35,6 минг тенгени ташкил қилган. Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Манғистауда – 50,2 минг тенге. Вилоятда бир йил давомида яшаш минимуми 24,5 фоизга ошди. Кейинги ўринларда Нур-Султан (46,9 минг тенге) ва Алмати (45,4 минг тенге) жойлашган. Биринчи бешликка Шарқий Қозоғистон (43,1 минг тенге) ва Павлодар (42,6 минг тенге) вилоятлари кирди», — деб ёзади Finprom.kz.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар