Қозоғистонда ярим йилликдаги ўртача ойлик иш ҳақи 233 минг тенгени ташкил қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ярим йилликдаги ўртача ойлик иш ҳақи 233 минг тенгени ташкил қилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатда ўртача иш ҳақи 2021 йилнинг 6 ойида 233 минг тенгени (ЎР Марказий банки расмий курсига кўра, 5 766 750 сўм – таҳр.) ташкил этди», - деди Асқар Мамин.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 253 минг, шифокорларники - 320 минг, ижтимоий хизматчиларники - 180 минг, давлат хизматчиларининг иш ҳақи - 267 минг тенге.

«82 минг давлат хизматчисининг иш ҳақи оширилади. Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг иш ҳақи 1,9 мартага оширилади. 2020 йил 1 январдан бошлаб марказий давлат идоралари ходимларининг иш ҳақи 2024 йилгача ҳар йили 30 фоизга оширилади», - деди Қозоғистон Бош вазири ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар