Қозоғистонда ярим миллионга яқин киши электрон меҳнат биржаси орқали иш топди

None
ASTANA. Кazinform – Ҳозирда электрон меҳнат биржасида 106 700 дан ортиқ бўш иш ўринлари эълон қилинган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев Марказий коммуникациялар хизмати майдонида электрон меҳнат биржасининг имкониятлари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур майдонча касбий йўналиш ва кўникмаларни эгаллаш, ишга жойлаштириш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш ва ҳоказолардан бошлаб, хизматлар супермаркетига айланган.

«Миллий бизнес лойиҳалари ва индивидуал ташаббуслар доирасида яратилган барча иш ўринлари электрон меҳнат биржасида эълон қилинади. Бугунги кунда платформа иш ва ишчиларни қидириш учун ягона платформага айланди. Айни пайтда электрон меҳнат биржасида иш берувчилардан 106,7 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари ва иш изловчиларнинг 134,8 мингдан ортиқ резюмелари жойлаштирилган. Йил бошидан буён электрон меҳнат биржаси орқали 445 минг 100 киши иш топди», — деди Олжас Ордабаев брифингда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда миллий лойиҳа доирасида 230 минг киши иш билан таъминланди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар