+7 (701) 759 90 19
USD 410.70 EUR 465.28
RUB 5.80 CNY 58.81
Янгиликлар

Қозоғистонда январда ялпи ички маҳсулот ҳажми 3,6 фоиз ўсди

11 Февраль 13:15
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда январда ялпи ички маҳсулот ҳажми 3,6 фоиз ўсди

NUR-SULTAN. Kazinform – Аҳоли даромадларини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни кучайтириш лозим. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Бош вазири Асқар Мамин таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Елбасы Нурсултон Назарбоев ва Давлат раҳари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича топшириқларини бажариш мақсадида шу йилга режалаштирилган иқтисодий ўсиш суръатларини биринчи ойдан бошлаб сақлаш даркор. Январда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши 3,6 фоизни ташкил қилди. Ўсиш қурилиш, савдо, транспорт, тоғ-кон ишлаб чиқариши, қайта ишлаш, машинасозлик ва қора металлургия соҳаларида кузатилди», - деди Ҳукумат раҳбари.

Унинг айтишича, январь ойида асосий кўрсатгичлар бўйича Атирау, Туркистон, Павлодар ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг ривожланиш суръати юқори.

«Мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсишида барча ҳудудларнинг ҳиссаси бор. Давлат органлари ва ҳудудлар раҳбарлари инвестиция жалб қилиш, иш ўринларини яратиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кучайтирилиши лозим», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив