Қозоғистонда январ воқеаларида шикастланган объектларни қайта тиклаш учун яна 10 млрд тенге сарфланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Молия вазири ўринбосари Татьяна Савельева январ воқеаларидан жабр кўрган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Январ воқеалари оқибатларини бартараф этиш учун 31 млрд тенге ажратилди. Хусусан, Алмати ва бошқа вилоятларда жабр кўрган кичик ва ўрта бизнес учун 21 млрд тенге ажратилмоқда», — деди Татьяна Савельева Мажилисда янги қонун лойиҳаси тақдимоти чоғида.

Унга кўра, жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 45 млрд тенге ажратилади.

Бугунги кунга қадар Ҳукумат захирасидан 24 млрд тенге ажратилган.

«Шикастланган маъмурий, ижтимоий, коммунал объектлар ва инфратузилмаларни тиклаш учун 10 млрд тенге ажратиш таклиф қилинмоқда. Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, инфратузилмаларни тиклаш учун жами 22 млрд тенге маблағ керак. Ҳукумат захирасидан 12 млрд тенге ажратилган. Қолган 37 млрд тенге эса Ҳукумат захирасида кўзда тутилган. Ҳужжатлар тайёр бўлганда тарқатилади. Алматида Президент қароргоҳи ва биноларини қуриш учун 6 млрд тенге ажратиш режалаштирилган», — деди у.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар