Қозоғистонда январ-май ойларида чакана савдо 4098,9 млрд тг ташкил қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюроси жорий йилнинг январ-май ойларида чакана бозорда юзага келган вазият тўғрисида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform.

«2021 йил январ-май ойларида чакана товар айирбошлаш ҳажми 4098,9 млрд тенгени ташкил этди ёки 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 7,5% кўп.

2021 йил январ-май ойларида мамлакатдаги чакана савдо умумий ҳажмида энг юқори улуш Алмати шаҳри (31,6%), Нур-Султан шаҳри(10,6%), Қарағанди (9,4%) ва Шарқий Қозоғистон (9,2%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади», - дейилган муассаса хабарида.

Сўнгги хабарлар