Қозоғистонда январ-март ойларида саноат ишлаб чиқариш индекси 105,8 фоизни ташкил этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Республиканинг 16 та ҳудудида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши қайд этилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросининг Telegram-каналига асосланиб хабар беради.

Атирау вилоятида сезиларли ўсиш қайд этилди (2021 йил январ-мартига нисбатан 112,1 фоиз). Шу билан бирга, Қизилўрда вилоятида ҳам пасайиш кузатилди.

2021 йилнинг январ-март ойларига нисбатан хом нефт (107,6 фоиз) ва табиий газ (108,2 фоиз), ичимликлар (119 фоиз), тамаки маҳсулотлари (122,4 фоиз), кимё (107,8 фоиз) ва металлургия саноати (104,6%), каучук ва пластмасса буюмлари (115,2%), фармацевтика (118,2%) ва бошқа металл бўлмаган минерал маҳсулотлар (112,4%) ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилмоқда.


Сўнгги хабарлар