Қозоғистонда янги йилдан ўқитувчиларнинг маоши 30 фоизга қисқартирилиши ҳақидаги хабар - фейк

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – WhatsApp мессенжерида Қозоғистонда янги йилдан ўқитувчиларнинг маошлари қисқартирилиши ҳақида хабар тарқалмоқда. stopfake.kz ушбу хабарни ўрганиб чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Бу маълумотни энг аввало Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги рад этган.

«Таълимнинг янгиланган мазмуни учун устама ҳақ аввалгидек тўланади. Бундан ташқари, келаси йилнинг январ ойидан бошлаб Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токаев топшириғига кўра ўқитувчиларнинг маошлари яна 25 фоизга оширилади. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ўқитувчиларнинг маоши 25 фоизга, 2021 йилда яна 25 фоизга ошган. Шунингдек, Президентимиз қўллаб-қувватлаши туфайли малака тоифаси учун қўшимча тўловлар сезиларли даражада - 30 фоиздан 50 фоизга оширилди», - деди вазирлик матбуот котиби Молдир Абдуалиева.

Шунингдек, у ўқитувчилар учун дафтар текшириш ва синф раҳбарлиги учун тўлов икки баравар оширилгани, мураббийлик учун янги турдаги қўшимча ҳақ пайдо берилишини таъкидлади.

Вазирлик фақат расмий маълумотларга ишонишга, интернетда тарқалган миш-мишларга эътибор бермасликка чақирди.

Сўнгги хабарлар