Қозоғистонда янги йилдан «Аёллар ипотекаси» берилади

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда турар жой соҳасидаги гендер тенгликни такомиллаштириш мақсадида аёллар учун махсус ипотека лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон турар жой қурилиш жамғарма банки раҳбарияти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Турар жой қурилиш жамғарма банки янги лойиҳани қўлга олди. У 2020 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган. Уни «Турар жой қурилишини молиялаштиришда гендер тенгликни қўллаш лойиҳаси» ёки «аёллар ипотекаси» дея номладик. Лойиҳага Осиё тараққиёт банки 38 миллиард танга миқдорида маблағ ажратган», - деди матбуот анжуманида Банк бошқарма раиси ўринбосари Алия Айдарбекова.

Ҳозирда Қозоғистонда 9,1 миллион аёл бор. Шундан 4,4 миллиони ишлайди, уларнинг деярли ярмиси оилаларини ўзлари таъминлашади. Аёллар эркаклар оладиган маошнинг учдан бир қисмини олишади.

«Даромади камлиги сабабли уларнинг турар жой сотиб олиш имконияти эркаклар билан таққослаганда камлиги маълум. Аёлларга бериладиган махсус кредит уларнинг турар жой сотиб олишига имкон яратади. Кредитнинг энг юқори суммаси 30 млн тангани ташкил қилади. Уни олишда ойлик маоши 200 минг тангадан кам бўлса, 15% миқдоридаги бошланғич взнос, 200 мингдан кўпроқ маош оладиганлар эса 20% бошланғич взнос киритиши кифоя», – дея изоҳ берди Алия Айдарбекова.

Унинг айтишича, фоиз ставкаси 12% атрофида бўлиши кутилмоқда.

«Кредитнинг фоиз ставкаси дастлабки прогнозларга кўра 12% атрофида бўлади. Аввалига 50%ини йиғиш лозим. Бизнинг банкимизда пул йиғган одамларнинг фоиз ставкаси кейинчалик камайиб, 3,5% - 5%ни ташкил қилади. Биз январь ойида дастлабки 7 млрд тангани олишни режалаштирмоқдамиз. Осиё тараққиёт банкининг биргина шарти бор, унга кўра ипотека кредитининг 40%ини шаҳарларга, қолган 60%ини ҳудудларга тақсимлаш лозим. Шу сабабли, бу дастур ҳудудларда бошланади», - деди банк вакиласи.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар