Қозоғистонда янги йил байрамларида қандай об-ҳаво кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2021 йил 30 декабрдан 2022 йил 1 январгача Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, антициклон мамлакатга қаттиқ аёз олиб келади, деб хабар беради Kazinform.

«Қора денгиз минтақаларидан кенг тарқалган антициклон Қозоғистоннинг кўп қисмига таъсир қилади, шу сабабли ёғингарчилик кутилмайди, шунингдек, шимоли-ғарбий, шимолий, марказида ва шарқида 35 даражагача совуқ бўлади», - дея таъкидлади синоптиклар.

Шарқий Қозоғистон вилоятида 30 декабр куни қор ёғади, кечаси шимоли-шарқда кучли қор ёғади ва бўрон бўлади.

Бундан ташқари, 31 декабр куни ғарбда, 1 январ куни жанубий ва жануби-шарқида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади.

Республикада туман тушиши, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, республиканинг жануби-шарқида ва шарқида 23-28 м/с тезликда эсади, Алмати вилоятининг Алакол туманида шамол 30 м/с тезликда эсади.


Сўнгги хабарлар