Қозоғистонда Янги йил арафасида «Елбасы жылуы» хайрия акцияси бошланди
24 Декабрь 20:21

Қозоғистонда Янги йил арафасида «Елбасы жылуы» хайрия акцияси бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – 800 га яқин оилани озиқ-овқат пакетлари билан қўллаб-қувватлаш «Елбасы жылуы» янги йил хайрия акциясининг асосий вазифасидир, деб хабар беради Kazinform Нурсултан Назарбаев жамғармаси матбуот хизматига таяниб.

Акция Алмати вилоятида, Нур-Султан, Алмати (27-28 декабрда) ва Туркистон шаҳрида (29 декабрда) бўлиб ўтади. У кам таъминланган ва кўп болали оилалар, шунингдек, алоҳида эҳтиёжли болаларни тарбиялаётган оилаларни қамраб олади.

Акция доирасида ҳар бир оилага ташкилотчилар – Нурсултан Назарбаев жамғармаси, «Дегдар» гуманитар жамғармаси томонидан 120 кг оғирликдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилади. Озиқ-овқат комплектлари ун, картошка, мева, гуруч, гречка, чой, шакар, кунгабоқар ёғи ва янги йил учун ширинликлардан иборат.

Янгиликлар

Архив