Қозоғистонда янги ташкил этилган вилоятларнинг бюджети қанча бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Алматив вилоятида янги ташкил этилган ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Бу ҳақда ҚР миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатларига тўхталиб ўтмоқчиман. 2022 йил якунларига кўра, Абай вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2 триллион тенгега, Жетису вилоятида 1,1 триллион тенгега, Улитау вилоятида эса 1,2 триллион тенгега ошади», — деди Алибек Қуантиров.

Унга кўра, 2022 йилда Абай вилоятининг даромади 70 миллиард тенге, Жетису вилояти – 58 миллиард, Улитау вилояти – 48 миллиард тенгега етади.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги ташкил этилган Алмати вилояти келажакда республика бюджетига донор бўла олади. Шу билан бирга, янги ташкил этилаётган ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Хусусан, Абай вилоятида 1 триллион тенгега, Жетису вилоятида 275 миллиард тенгега ва Улитау вилоятида 855 миллиард тенгега ошади», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар