Қозоғистонда янги Сув кодекси ишлаб чиқилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Янги Сув кодексини ишлаб чиқиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири Сериккали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, Давлат раҳбарининг сув хавфсизлиги бўйича топшириқларини бажариш мақсадида вазирлик томонидан ирригация тизимларини реконструкция қилиш ва модернизация қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувни тежашни рағбатлантириш орқали сувга бўлган талабни тартибга солиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, мазкур чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарур. Бугун вазирлик янги Сув кодексини ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошлади, унинг лойиҳаси 2023 йилнинг биринчи ярмида парламентга киритилади», — деди Серикқали Брекешев Сенат ялпи мажлисида.

Унга кўра, сув хўжалигини ривожлантириш истиқболларини жорий йилнинг май ойида парламент эшитувларида кўриб чиқиш режалаштирилган. Унда Сенат депутатлари ҳам иштирок этиб, ўз таклифлари билан ўртоқлашади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар