Қозоғистонда янги сиёсий партия рўйхатдан ўтказилди

None
ASTANA. Kazinform - «Байтақ» партияси давлат рўйхатидан ўтди. Бу ҳақда ушбу сиёсий ташкилот раҳбари Азаматхан Амиртай ижтимоий тармоқларда ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Адолатли Қозоғистон сари ишончли қадам – янги «Байтақ» партияси давлат рўйхатидан ўтди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан мамлакатда кўппартиявийлик тизимини яратиш вазифаси қўйилган эди. Адолатли Қозоғистоннинг биринчи партияси «Байтақ» партияси бўлиб, у ҳақиқий халқ қўллаб-қувватлаши, атроф-муҳитга хайрихоҳлар, фуқаролик фаоллари ташаббуси билан яратилган»

, — деб ёзади у ўзининг Facebook саҳифасида.

Ушбу маълумотни ҚР Адлия вазирлиги расман тасдиқлади.

Фото: facebook.com/amirtayazamatkhan


Сўнгги хабарлар