Қозоғистонда янги саёҳат телелойиҳаси бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳар ҳафта томошабинлар Қозоғистоннинг турли ҳудудларидаги асосий диққатга сазовор жойларни томоша қилишлари мумкин. «Скинь локацию» - BaigeNews.kz Қозоғистонга саёҳат қилиш ҳақидаги янги телелойиҳаси. Лойиҳа Қозоғистондаги қизиқарли жойларни намойиш этади ва кўнгилочар тарзда Қозоғистоннинг турли ҳудудларидаги энг ноодатий жойлар ҳақида ҳикоя қилади, деб хабар беради Kazinform.

Бунга параллел равишда шоу бошловчилари турли вазифаларни бажарадилар, ихтирочиликда бир-бирлари билан рақобатлашадилар. Лойиҳа томошабинлари томонидан ҳам топшириқлар юборилиши мумкин. Дастурнинг биринчи қисмини лойиҳа яратувчилари пойтахтга бағишлади. Нур-Султан шаҳрининг энг муҳим диққатга сазовор жойларини намойиш этишди.

Иккинчисида асосий эътибор мегаполиснинг экстремал, спорт ва маданий жойларига қаратилди.






Сўнгги хабарлар