Қозоғистонда янги миллий боғ ташкил этилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда янги миллий боғ ташкил этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Тwitterдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

Aгентлик сайти да маълум қилинишича, 7 декабр куни ҚР Ҳукуматининг 867-сонли қарорига асосан Қозоғистонда «Улитау» миллий боғи ташкил этилган.

«Улитау» миллий боғи Қозоғистон Президенти топшириғига биноан ташкил қилинган.

Боғ Қарағанди вилоятида жойлашган бўлиб, 58,9 минг гектар майдонни эгаллайди.

Боғнинг мақсади алоҳида экологик ва илмий аҳамиятга эга бўлган давлат табиий мажмуаларида биологик ва ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ва муҳофаза қилишдир «, - дейилади хабарда.

«Улитау» миллий боғи Қозоғистондаги 14-давлат табиий боғидир.


Сўнгги хабарлар