Қозоғистонда янги «Ланъя» генипавируси қайд этилмаган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳайвонлар орқали тарқаладиган янги «Ланъя» генипавируси Қозоғистонда қайд этилмади, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга таяниб.

Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, «Ланъя» вируси биринчи марта геномик тадқиқотлар натижасида тўрт йил аввал аниқланган. Кейинроқ, икки йил ичида Хитойнинг икки провинциясида яна 35 киши ушбу вирус билан касаллангани маълум бўлди. Беморларда қуйидаги аломатлар бор: иситма, чарчоқ, йўтал, миалгия, кўнгил айниши, бош оғриғи, иштаҳанинг йўқлиги.

Бу - зооноз инфекция, яъни одамлар вирусни касал ҳайвонлардан юқтиради.

Вирусга антитаначалар уй ҳайвонлари - эчки ва итларда аниқланган.

Қозоғистонда «Ланъя» вирусини юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган.

Сўнгги хабарлар