Қозоғистонда янги ўқув йилидан бошлаб ўғил-қизларга жисмоний тарбия дарси алоҳида ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Келгуси ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия ва технология фанларида қизлар ва ўғил болалар алоҳида ўқитилади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Келгуси ўқув йили учун таълим ва тарбия бўйича ўқув-услубий кўрсатмалар ишлаб чиқилди. У жорий ўқув йили охиригача мактабларга етказиб берилади. Янги ўқув дастури мактабгача ёшдаги болалар хавфсизлигини таъминлаш ва ўқув жараёни сифатини оширишга қаратилган талаблар билан тўлдирилди. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлашни психологик-педагогик меъёрлар асосида ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун махсус квота жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — деди Гулмира Каримова Халқ таълими вазирлиги йиғилишида.

Шунингдек, қўмита раҳбари таълим муассасалари раҳбарларини ротация қилиш бўйича ишлар давом эттирилишини маълум қилди. Бугунги кунда 200 та таълим муассасаси раҳбарлари ротация қилинган.

«Ўз-ўзини билиш курсини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларига оид 19-бўлим ўқув режасидан ўз-ўзини билиш фани олиб ташланганлиги муносабати билан мазмунан ўзгартиришлар ва қисқартиришлар киритилди. 1-4-синфларда бадиий меҳнат фанининг, 5-9-синфларда тасвирий санъат ва технология фанининг бўлиниши муносабати билан ушбу фанларни ўқитишга ўзгартиришлар киритилди. Технология ва жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишда ўғил-қизларни синф катталигидан қатъи назар, гуруҳларга бўлиш қоидаси жорий этилди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, вазир Асхат Аймағамбетов «Олтин белги»га номзод Миллий ягона тестда паст балл тўплаган тақдирда мактаб маъмурияти жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Бундан ташқари, бу йил Миллий ягона тестда алоҳида эҳтиёжли болалар учун қўшимча вақт ажратилади.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар