Қозоғистонда янги ўқув йилидан анъанавий таълимга ўтишга ҳозирлик кўрилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга мактаб ўқувчилари ва талабаларининг анъанавий таълим тизимига қайтишини таъминлаш тўғрисида топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Пандемия пайтида мактаб ўқувчилари ва талабалар масофадан туриб ўқишлари керак эди. Ушбу ҳолат таълим сифатига салбий таъсир кўрсатди. Шунинг учун биз ўтган ўқув йилидаги камчиликларни бартараф этишимиз ва янги ўқув йилини ўтказиб юбормаслигимиз керак. Шубҳасиз, бунинг ягона усули - ўқитишнинг анъанавий форматига ўтиш. Мен ҳукуматга ўқувчилар ва талабаларнинг янги ўқув йилида анъанавий таълим тизимига қайтишини таъминлашни топшираман. Коронавируснинг янги турлари пайдо бўлганда, бу вазифани бажариш осон эмаслигини тушунаман. Шунинг учун талабалар ва ўқитувчиларни иложи борича ҳимоя қиладиган комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш керак», - деди Президент Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида.


Муаллиф: Айжан Серікжанқызы


Сўнгги хабарлар