Қозоғистонда янги ўқув йилида ўқувчилар 192 кун дам олади ва 173 кун ўқийди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Янги ўқув йилида 7 мингдан ортиқ мактаб беш кунлик ўқитиш режимига ўтади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва маданият вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Янги ўқув йилида мамлакатимизда 7 мингдан ортиқ мактаб ишлайди. Уларда жами 3,6 миллион бола таълим олади ва 384 мингдан ортиқ ўқитувчи ўқувчиларга дарс беради. Анъанага кўра, 1 сентябр куни республикамизнинг барча мактабларида «Таълим куни»га бағишланган тантанали тадбирлар, шунингдек, «Чуқур тарбия, меҳнатсеварлик ва ватанпарварлик» мавзусида синф дарси ўтказилади», - деди Ш. Каринова.

Унинг сўзларига кўра, маросим формати ва иштирокчилар таркибини таълим ташкилотлари ўзлари белгилайди.

«Ўқув йили 1 сентабрдан бошланади ва 31 майгача, яъни 36 ҳафтагача давом этади. Ёзнинг биринчи кунидан бошлаб ўқувчилар анъанавий тарзда ёзги таътилга чиқадилар. Шунга кўра, ёзнинг 3 ойида болалар тўлиқ дам олишади. Умуман олганда, болалар бир ўқув йилида 4 марта дам олишади. Бу ерда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Ёзги таътилни ҳисобга олганда, болалар жами 192 кун дам олади, 173 кун ўқишади. Ўқув йили 36 ҳафта бўлганлиги сабабли уч сменали мактабларни ҳисобга олмаганда, 7 мингдан ортиқ мактаб янги ўқув йилида беш кунлик ўқитиш режимига ўтади. Бу мактабларда 3 миллион 400 минг бола, 300 мингдан ортиқ ўқитувчи бор», - деди Шолпан Каринова.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар