Қозоғистонда янги коронавирус янги тўлқини ва локдаун ҳақидаги гап-сўзлар фейк дейилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси Қозоғистонда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб пандемиянинг янги тўлқини бошланиши ва янги карантин эълон қилиниши ҳақидаги миш-мишларни рад этди, дея хабар беради Кazinform Stopfake.kz сайтига таяниб.

Тelegram мессенжерида фойдаланувчилар сентябр ойида Қозоғистонда пандемиянинг янги тўлқини ва локдаун ҳақида маълумот тарқата бошладилар. Бу хабар Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рад этилган.

«Бугунги кунда КВИ билан касалланишнинг камайиши кузатилмоқда. Касалликнинг бироз ўсиши бор, аммо эпидемиологик вазият барқарор. CОVID-19 юқтирмаслик учун барчани эмлаш ва қайта эмлашга, жамоат жойларида ниқоб тақишга ва иложи бўлса, хорижий давлатларга саёҳат қилмасликка чақирамиз. Карантин чораларини кучайтириш ёки сусайтириш тўғрисидаги қарор Идоралараро комиссияси томонидан қабул қилинади. Бугунги кунга қадар карантин эълон қилиш масаласи кун тартибида йўқ», — деди вазирлик расмий вакили Ержан Байтанаев.

Аввалроқ Нур-Султан коронавирус бўйича «яшил» зонага кўчгани ҳақида хабар берилганди.


Сўнгги хабарлар