Қозоғистонда янги касблар атласи ишлаб чиқилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда янги касблар атласини ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Жаҳон банкининг лойиҳаси доирасида янги касблар атласини ишлаб чиқмоқдамиз. Биз 4 йилдан бери ушбу лойиҳа устида ишламоқдамиз. Биз уни 9 йўналиш бўйича ривожлантирамиз: тоғ-кон ва металлургия, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, муҳандислик, ахборот-коммуникация технологиялари, энергетика, туризм ва қурилиш», - деди вазир Марказий коммуникациялар хизматидаги брифингда.

Шунингдек, у ушбу ишнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапириб берди.

«Бугунги кунда биз тоғ-кон ва металлургия соҳасидаги касблар атласини яратишни якунладик. Биз хавф остида бўлган 9 та, ўзгариши керак бўлган 10та ва 22та янги касбни аниқладик», - деди Биржан Нуримбетов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар