Қозоғистонда янги ипотека дастури ишга туширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон уй-жой компанияси кафолати остида янги турдаги ипотека йўлга қўйилиши мумкин, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу ҳақда «Байтерек» миллий бошқарув холдинги бошқаруви раиси Қанат Шалапаев маълум қилди.

«Уй-жой қуриш учун сарфланиши мумкин бўлган пенсия жамғармаларининг максимал миқдори ошиши ва «7-20-25» дастурининг келаси йил якунланиши муносабати билан 500 миллиард тенгелик ипотека ёки 35 минг хонадонга бўлган талабнинг пасайиши кутилмоқда. Хусусий қурувчилар томонидан тижорат уй-жойларини сотиш тезлиги сезиларли даражада камайиши мумкин. Талаб камайиб кетишининг олдини олиш мақсадида аҳоли учун иккинчи даражали банкларнинг бозор ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш механизмини ишга тушириш тавсия этилади», — деди Қанат Шалапаев Ҳукумат йиғилишида.

Қозоғистон молиячилар уюшмаси билан олиб борилган музокаралар натижасида қуйидаги асосий шартлар таклиф этилди. Бу тавсиялар асосида:

- бошланғич бадал 20 фоиздан бошланади;

- кредит муддати 20 йилгача;

- қарзнинг максимал миқдори 35 миллион тенгегача;

- тўлов қобилиятини мажбурий тасдиқлашни талаб қилувчи ипотекани ишга тушириш тавсия этилади.

«Миллий банкнинг базавий ставкасидан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган ипотека фоиз ставкасининг 7 фоизи субсидияланади. Иккинчи даражали банклар қурувчиларнинг бирламчи уй-жойларини ва Қозоғистон уй-жой компанияси кафолати билан қурилаётган уй-жойларни ўз маблағлари ҳисобидан кредитлашлари мумкин. Ушбу дастурни ишга тушириш учун ҳеч қандай қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди. Айни пайтда бюджет аризаси Молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилмоқда. Бюджет тасдиқлангач, Қозоғистон уй-жой компанияси ушбу дастурни дарҳол бошлашга тайёр», — деди Қанат Шалапаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар