Қозоғистонда янги Бош ҳарбий прокурор тайинланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбарининг розилиги билан Бош прокурор Дастан Абдиқадирули Секеновни Бош ҳарбий прокурор этиб тайинлади, дея хабар беради Kazinform ҚР Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб.

Дастан Секенов прокуратура органларидаги фаолиятини 1996 йилда Алмати шаҳри Ақсай туманида стажёр сифатида иш бошлаган.

2021 йил май ойидан буён Бош ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Синф унвони: адлия полковниги.

«Құрмет» ордени билан тақдирланган (2015).

Сўнгги хабарлар