Қозоғистонда янги байрам пайдо бўлади

None
ASTANA. Kazinform – 2 февраль Қозоғистонда Миллий нашр куни сифатида нишонланиши мумкин. Бу таклиф Ashyq НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорида ёзилган, деб хабар беради Казинформ мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Аида Балаеванинг 2023 йил 13 февралдаги буйруғига кўра, 2 феврални «Миллий нашр куни» сифатида нишонлаш тавсия этилган. Шу муносабат билан Қозоғистонда давлат байрамлари рўйхати таркибига янги байрам – 2 февраль – Миллий нашр куни киритилади», – дейилади қарор лойиҳасида.

Ҳужжатга илова қилинган тушунтиришда ушбу ташаббус оммавий ахборот воситаларининг аҳамиятини ошириш ва соҳа ходимларини рағбатлантириш мақсадида илгари сурилгани ёзилади.
«28 июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, 2021 йилдан эса 1 октябрь – радио ходимлари куни. Бу анъана оммавий ахборот воситаларининг аҳамиятини кўрсатиб, соҳа ходимларини рағбатлантиради. Миллий нашрнинг илк чиққан кунини нишонлаш Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон каби мамлакатларда анъанага айланган. «Оммавий ахборот воситаларининг бошланиши бўлган «Қозоқ» газетасининг биринчи сони чиққан кунни тарихий аҳамиятга эга санага айлантириш жуда муҳим», – дейилади қарорда.
Қарор лойиҳаси 3 апрелга қадар очиқ муҳокама қилинади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар