Қозоғистонда янги автомобиллар орасида қайси бренд талабга эга

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил январь ойида Қозоғистонда расмий дилерлар 8000 дан ортиқ янги автомобилларни сотдилар. Бу ҳақда Kazinform «ҚазАвтоӨнеркәсіп» автомобилсозлик корхоналари иттифоқига асосланиб хабар беради.

«Ушбу давр мобайнида расмий дилерлар 8136 дона автомобил сотдилар. Бу ўтган йилга нисбатан 56,7 фоизга юқори. Жорий йилнинг январь ойида қозоғистонликлар янги автомашиларни сотиб олиш учун 80,5 миллиард тенге сарфладилар, бу 2020 йилга нисбатан 68,4 фоизга кўпдир», - дейилади хабарда.

5 228 та автомобил харидорлари (64,3%) маҳаллий заводларнинг маҳсулотларини танлашди. Бундан ташқари, жорий йилнинг январь ойида сотилган 2 908 та автомобил (35,7%) чет элдан олиб келинган.

Ушбу даврда юртимизда энг талаб юқори автомобил брендлари Hyundai (2 392 та автомобил), Chevrolet (2 233), Toyota (1 046), Lada (575) ва KIA (332) машиналар етакчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, энг кўп сотилган ТОР-ўнталигига – Nissan (249 та автомобил), JAC (246), Renault (200), Volkswagen (155) ва GAZ (145) киради.

Сўнгги хабарлар