Қозоғистонда яна иккита ҳудуд «қизил» зонага ўтди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 17 январ ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Алмати, Ақтўбе, Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Манғистау, Қарағанди, Қизилўрда, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Туркистон вилояти.

«Яшил» зонада: Ҳудудлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча Шарқий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари «сариқ» зонада эди.


Сўнгги хабарлар