Қозоғистонда яна 55 та сут фермаси пайдо бўлади

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин сут фермаларини ташкил этиш режаларини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили Шимолий Қозоғистон вилояти буджетни олди ва ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари (ИТК) орқали тарқатди. Бу йил 100 миллиард тенге ажратдик, ИТК орқали бюджет кредити тўғридан-тўғри фермерларга берилди. Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Қарағанда, Қостанай, Туркистон вилоятларига кўпроқ эътибор қаратдик. Жорий йилда 65 та сут фермаси барпо этилади. Келгуси йилда биз яна 55 та сут фермасини яратиш ва Қозоғистоннинг сутга бўлган эҳтиёжини қоплашни режалаштиряпмиз», – деди Серик Жуманғарин Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, товуқ гўштига бўлган эҳтиёж ҳам тўла қондирилади.

«Яна кичик сармоялар киритишимиз керак ва шунда биз товуқ гўштига бўлган эҳтиёжимизни тўлиқ қоплаймиз. Биз омборхоналар ва суғориш майдонларини яратишга катта эътибор берамиз, чунки кўпроқ маҳсулот етиштириш учун суғориладиган майдонларни кўпайтириш керак», – дея қўшимча қилди С.Жуманғарин.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар