Қозоғистонда яна 15 кишидан коронавирус инфекцияси аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг яна 15 та ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Алматида - 2 киши, Нур-Султанда - 6 киши, Қарағанди вилоятида - 1 киши, Ақмола вилоятида - 6 киши ушбу касалликни юқтиргани маълум қилинди.

Қарағанди вилоятида коронавирус инфекциясидан бир киши вафот этган.

1 апрель, 11:15 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 184 киши, Алматида 84 киши, Қарағанди вилоятида 14 киши, Ақмола вилоятида 16 киши, Атирау вилоятида 16 киши, Жамбил вилоятида 3 киши, Чимкентда 3 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 2 киши, Алмати вилоятида 8 киши, Ақтўбе вилоятида 3 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 3 киши, Павлодар вилоятида 1 киши, Манғистау вилоятида 1 киши, Қизилўрда вилоятида 18 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2 киши, Туркистон вилоятида 5 киши, жами 363 бемор рўйхатга олинган.


Сўнгги хабарлар