Қозоғистонда яна 11 минг км автомобил йўллар пуллик трассага айлантирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Умуман олганда, 2020-2025 йилларга мўлжалланган инфратузилмаларни ривожлантириш «Нурлы жол» давлат дастури доирасида 11 минг км автомобил йўлларни пуллик қилиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб.

Вазирлик маълумотларига кўра, йил бошидан бери пуллик йўлларни жорий этиш бўйича 30 дан ортиқ жамоат тингловлари ўтказилди. «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси вакиллари ва маҳаллий ижро этувчи органлар ҳамда жамоат фаоллари ушбу масалани атрофлича муҳокама қилмоқдалар.

2021 йил январь ойидан бошлаб Жамбил, Алмати, Қизилўрда, Атирау, Манғистау ва Туркистон вилоятларидаги 7 та йўл участкасидаги 35 та аҳоли пунктларида жамоатчилик тингловлари ўтказилди. Миллий оператор вакиллари тизимни амалга ошириш босқичлари, имтиёзлар, тарифлар, шунингдек тўловнинг афзалликлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилдилар.

«Пуллик йўллар тармоғини кенгайтириш бўйича узоқ йиллик жаҳон тажрибаси Қозоғистонда ўзининг самарадорлигини исботлади. Ҳозирги кунда мамлакатда 4 та пуллик участка мавжуд: «Нур-Султан - Щучинск», «Нур-Султан - Темиртау», «Алмати - Қапчағай» ва «Алматиа - Хоргос». Бу йил 5,8 минг км йўллар пуллик бўлади», - дейилади хабарда.

Оммавий тингловларни Ақмола, Павлодар, Шарқий Қозоғистон ва Қостанай вилоятларида ҳамда Нур-Султан шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар